Атрофга назар

НИҚОБ ТАҚМАГАНГА 300 ДОЛЛАР ЖАРИМА


22.01.2022   492

“Умра-2022” тартиб-қоидалари хусусида хабар берган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

Саудия Арабистони ҳудудига умра зиёрати учун кираётган хорижлик фуқаро талаб этилган вакциналар билан эмланган бўлиб, бу тўғридаги сертификатга ва 48 соатлик ПЦР тестига эга бўлиши, зиёратчи ўзи билан 30 та тиббий ниқоб олиши (ҳар 4 соатда алмаштириш учун) ва Саудия Арабистонида доимий тиббий ниқобда юриши ва оралиқ масофага риоя қилиниши белгиланган.

Таъкидлаш керакки, тиббий ниқоб тақмаганлик учун 300 АҚШ доллари миқдорида жарима белгилаган. Зиёратчилар умра сафари якунида она-Ватанга қайтишдан аввал ўз ҳисобларидан Макка шаҳридаги меҳмонхонада ПЦР тест топширишлари керак бўлади.