НОТАРИАЛ ПАЛАТА РАИСИ: “ГАЗЕТА ЎҚИМАГАН НОТАРИУС ОДАМЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?”
14.11.2023 195
Дилшод АШУРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси:
— “Ўзбекистон очиқ ҳозир, энди аввалгидай ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди, интернет ёпилмайди. ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Ката синовлардан ўтяпмиз, баъзилар чидай олмаяпти, ОАВ саволларига, ОАВ муҳитини яратишга, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади ёки хайрлашамиз”, — дея таъкидлади Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида.
Айтиш жоизки, босмава электрон ОАВлар ҳар қандай ташкилотнинг фаолияти очиқлигини таъминлаб, халққа яқинлаштиради. Иш самарасини юксалтиради. Шу жумладан, бугун нотариат соҳасида ҳам бу йил амалга оширилган ката ислоҳотларни, фуқаролар учун соҳада яратилаётган қулайликларни аҳолига етказиш муҳим масала. Қолаверса, нотариуслар ҳам ҳуқуқ тарғиботчилари, улар ўз фаолиятига оид ҳуқуқий билимлар ва маслаҳатларни айнан матбуот орқали ёритиши шарт. Юқорида айтилганидек, босма ва электрон ОАВ лар бизнинг энг яқин ҳамкоримиздир.
Яқин-яқингача нотариуслар хизматидан халқимиз норозиэди. Бу нимадан келиб чиқди? Аввало, нотариал соҳага оид маълумотлар, ҳуқуқий билимлар яхши тарғиб қилинмаганидан келиб чиқди. Ахир нотариуслар инсонлар юзма-юз келадиган ҳужжатлар билан боғлиқ қанчалаб ишларни юридик жиҳатдан шаҳодатлайди. Бу жараён билан одамларни таништириб бориш муҳим. Зеро, инсонлар ўз ҳуқуқларини танишга, билишга ҳамиша ҳақли. Бирон ҳужжатни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида матбуотда материаллар берилса, нарх-наво ҳақида тушунтиришлар берилса, одамлар сарсонгарчиликдан қутулади. Оворагарчиликка чек қўйилади. Ишлар тез битиб, кўнгилларда миннатдорлик уйғонади.
Президентимиз айтган сўзларга келсак, ҳар бир нотариус ҳам ўз идорасининг раҳбари. Албатта, газета ўқиш, телевидение ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали берилаётган янгиликлардан хабардор бўлиш нотариусларнинг олдида турган муҳим масалалардан бири. Шунингдек, матбуот билан ҳисоблашмайдиган, газета ўқимайдиган раҳбарларга бизнинг орамизда жой йўқ...