Нотураржойни тураржой қилиш мумкинми? Одамлар нега ер олди-сотдисида алданиб қоляпти?
03.07.2025 121
Шу ва шу каби саволларга бугун Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида батафсил жавоблар олинди.
Анжуманда босма ва электрон ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқлар фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Фаёзиддин Бердиқулов ер ва кадастр назорати йўналишида, Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Дилшодбек Акбаров аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ва жойларда амалга оширилаётганхатлов ишлари хусусида гапириб ўтдилар.
Шунингдек, соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасида сўнгги олти ой давомидаги ишлар юзасидан агентликнинг вилоят бошқармаси бош мутахассиси Ғолибшер Одиловнингтаҳлилий чиқиши ҳам қизиқарли бўлди.
Турли савол-жавоблар остида ўтган тадбир давомида журналистлар кадастр масаласида фуқаролар кўп дуч келадиган муаммоли вазиятларга қонунан қандай ечимлар борлиги, меъёрий ҳужжатлардаги янгиликлар тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.