Атрофга назар

Ноябрь


01.11.2023   87

Мана куз фаслининг сўнгги ойига ҳам етиб келдик. Ойлар кетидан фасллар бир-бирини қувиб ўтмоқда. Йилнинг якуни ҳам етиб келмоқда.

Умрингизнинг энг гўзал сониялари ортда қолди. Ўйлаб юрган режаларингиз амалга ошдими. Ўтган лаҳзалардан ёдга олишга арзирли хотираларчи?

Ҳеч йўқ жавонингизда ўқилган китоблар сони кўпайиб қолгандир. Бажарилган яхши амаллар натижаси бўй кўрсатгандир.

Фарзандлар кийими кичик келибдими? Йўқ, улар улғайган. Дилбандларга чиройли ўрнак бўляпсизми? Тарбиянгиз маҳсули тез кунларда мева бера бошлайди.

Вақт ўтяпти. Сониялар эмас, йиллар қувалашиб, тезлашиб, кўз илғамай қоляпти. Ўзингиздан арзирли из қолдиряпсизми, азиз асрдош???