Андижонда

Об-ҳаво маълумоти: 13 МАРТ КУНИ МАМЛАКАТИМИЗДА ҲАВО ЎЗГАРИБ ТУРАДИ, ВАҚТИ-ВАҚТИ БИЛАН ЁМҒИР ЁҒАДИ, МОМАҚАЛДИРОҚ БЎЛИШИ МУМКИН


12.03.2022   682

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 март куни Андижонда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

12-16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

12-16 март кунлари республикамизнинг кўп қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республикамизнинг тоғли туманларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади).

12-16 мартда республикамизнинг баъзи жойларида шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин.

12-15 мартда республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

12-16 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.