Андижонда

ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНАЁТГАН ҲУДУДЛАР


03.10.2022   448

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудлардаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тузилган ишчи гуруҳи аъзолари билан мулоқот ўтказиб, уларга кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Айни дамда Асака туманидаги, Камолот ва Улуғбек маҳалла фуқаролари йиғини ўрамидаги мавжуд кўп қаватли уйларда ишчи гуруҳи томонидан хатлов ҳамда аҳоли билан бирма - бир суҳбатлар ўтказилмоқда. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, хонадонларда газ, сув, электр тармоғида юзага келган муаммолар бартараф этиляпти.

Бундан ташқари, кўп қаватли уйларнинг атрофидаги йўллар таъмирланиб, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.