Андижонда

"Очиқ эшиклар" тадбири ўтказилди


28.11.2023   728

Андижон давлат чет тиллари институтида 9-декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан "Аксилкоррупция ойлиги" доирасида "Очиқ эшиклар" тадбири ўтказилди.

Унда институтнинг биринчи проректори Б.Ахмедов, ректор маслаҳатчиси А.Нормуратов, Коррупцияга қарши курашиш "Комплайнс-назорат" тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Ш.Мамажонов, жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани суди раиси А.Исақов, департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходими У.Мамажонов, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўлими ходими Ф.Нажимов, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда коррупция тушунчаси, унга муросасизликни кучайтириш, ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлиги бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Андижон давлат чет тиллари институти ахборот хизмати