ОДАМ САВДОСИ - ГЛОБАЛ МУАММО
23.12.2024 1185
Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларини талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятнинг ушбу турга қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида БМТнинг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга хужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдоси”га ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги фармонигаасосан вилоят ҳокимираислигида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга
қарши-курашиш ҳудудий комиссия ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида мазкур комиссия томонидан одам савдосига қараши курашиш, унинг олдини олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, фуқароларни огоҳлантирувчи кўргазмали воситалар Андижон вилояти, туман марказларида кўринадиган жойларда ўрнатилмоқда хорижда меҳнат қилиш истагида бўлганлар билан суҳбатлар учрашувлар ўтказилмоқда, шунга қарамай кўплаб юртдошларимиз одам савдоси жабирдийдаларига айланиб қолмоқда. Уларниг аксарияти ўз хуқуқларини англаб етмаган адашган, алданган кимсалардир.
Мисол учун, ўтган давр мобайнида Андижон вилояти Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, фукаро С.М Андижон шахрида яшовчи М.Мни даромадли иш топиб беришни ваъда килиб, аслида шахвоний мақсадида фойдаланиш учун навбатдаги ўлжа сифатида “И.Каримов” номидаги халқаро аэропортига олиб бориб, “Тошкент-Истанбул” йўналишидаги авиарейсда Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига олиб кетмоқчи бўлган вақтда аниқланиб, қўлга олинди.
Тахлиллар шуни кўрсатадики, кўп холларда юртдошларимизнинг хорижда қулликка тушиб колишига уларнинг соддалигини ишонувчанлиги, тез вақт ичида моддий муаммоларни хал этишилинжи, енгил иш топиш орзуси,хуқуқий билимга эга бўлмаслик сабаб бўлмоқда. Фуқароларимиздан ёлғон ваъдаларга ишонмасликларини доим огох ва хушёр бўлишларинисўраганбўлар эдик. Зеро, анашундагина одам савдоси билан шуғулланувчи манфур кимсалар тузоғига тушиб қолмайсиз
Э. КОМИЛОВ,
Андижон вилояти Транспортда
ХТБ хузуридаги ТГ терговчиси.
