Атрофга назар

Огоҳлик – давр талаби: Озиқ-овқат хавфсизлиги – муҳим масала


01.05.2025   407

Андижон вилояти ҳудудларида мунтазам равишда одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, вилоятветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди идора ходимлари билан ҳамкорликда кенг қамровли профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, вилоятнинг барча туман, шаҳарлари деҳқон бозорларида олиб борилаётган махсус рейдлар давомида гўшт ва сут маҳсулотлари расталари кўздан кечирилмоқда. Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилиниши аҳоли дастурхонига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланишига асос бўлмоқда. Шунингдек, ветеринария ва санитария қоидаларига риоя қилмаган сотувчиларга тегишли чоралар кўрилиб, уларга профилактик тушунтиришлар берилиб огоҳлантирилмоқда.

Ана шу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш, мутасадди, сотувчи ва харидорларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, эпизоотик ва эпидемик вазият бақарорлиги борасидаги билим ва тушунчаларини бойитиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб бориляпти, улар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Хушнудбек ИСАЕВ,

ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси

Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими.