Етти иқлим

“ОХИР ЗАМОН МУЗЛИГИ” XXII АСРДАЁҚ ЭРИБ КЕТИШИ МУМКИН


21.02.2023   171

Ғарбий Антарктидадаги музликлар мажмуаси, жумладан, Туэйтса музлиги XXII асрдаёқ эриб, Жаҳон океани даражасини уч метрга кўтаради. Бу ҳақда иқлимшунос Алексей Кокорин РИА Новости агентлигига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, энг ёмон сценарий бўйича келаси асрда океан сатҳининг кўтарилиши барча омиллар таъсирида 5 метрга етиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, агар барча мамлакатлар аср охиригача углерод нейтраллигига эришса, глобал исишни саноатдан олдинги даврга нисбатан 2-2,5 Цельсий даражасида тўхтатиш мумкин. Бу Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиш тезлигини камайтиради.