Андижонда

ОКРУГ КОМИССИЯСИДА БРИФИНГ


30.04.2023   230

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 2-Андижон округ комиссияси раиси Комилжон Комилов овоз бериш жараёнларининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берди.

Бугун 2023 йил 30 апрель якшанба куни бутун республикамизда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасининг Референдумини ўтказувчи 2-Андижон округ ҳудудидаги 928 та референдум ўтказувчи участкаларда эрталаб соат 8.00 да давлатимиз мадҳияси янграб, Ўзбекистон Республикаси Референдумига овоз бериш жараёни бошланди.

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари тенг ҳуқуққа эга. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи овоз берувчи фуқаролар референдум бюллетенида ўз хоҳиш-иродасини мустақил ифода эта олишлари учун ҳар бир участка Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафарет билан таъминланди. Шу билан бирга, жисмоний ҳаракати чекланган овоз берувчиларнинг имкониятлари эътиборга олинган ҳолда овоз бериш биноларининг барчасига нишаб йўлаклари ўрнатилиб, махсус овоз бериш кабиналари ва бошқа зарурий жиҳозлар билан таъминланди.

Овоз бериш жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонуни ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик принциплари асосида очиқ ва ошкора ўтказилмоқда.

Вилоятимизнинг 16 та ҳудудидаги 32 та референдум участкасига ўрнатилган видеокузатув камералари орқали референдум куни бўлиб ўтаётган барча жараёнлар тўғридан-тўғри дунёга намойиш этилмоқда.

Овоз бериш билан боғлиқ жараёнларни халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган халқаро ва маҳаллий кузатувчилар, шунингдек,аккредитациядан ўтган журналистлар кузатиб бормоқда. Жараён юзасидан овоз берувчилар ва кузатувчилардан эътирозлар қайд этилмади.

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

2-Андижон референдум округи Матбуот маркази.