Андижонда

ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА: БАРЧА ЖИҲАТЛАРГА МАСЪУЛИЯТ БИЛАН ЁНДАШИШ ЗАРУРЛИГИ УҚТИРИЛДИ


07.07.2023   112

Бугун 7 июль куни 2-Андижон округсайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида комиссия раиси К.Комилов Андижон вилоятида муддатидан олдин овоз бериш якунлари, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ҳолати бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Овоз бериш куни жамоат хавфсизлигини сақлаш ҳам асосий эътибордаги масалалардан бири. Сайлов ўтказувчи участкалар ҳудудида, комиссиялар жойлашган биноларда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тегишли тартибда иш олиб борадилар. Вилоят ички ишлар бўлими Жамоат ҳавфсизлиги хизмати ЖТСБ бошлиғи ўринбосари Саидаброр Асқаров бу борадаги чора-тадбирлар хусусида гапириб ўтди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан округ сайлов комиссиясининг Асака ва Шаҳрихон туманларига бириктирилган вакиллари мазкур ҳудудлардаги жараёнга шайлик ҳолати ҳақида таҳлилий ахборот бердилар.

Йиғилишда халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Булоқбоши туманидаги Маданият маркази биносида жойлашган 399-сайлов участкаси жараёнга тайёр.

2-Андижон округ сайлов комиссияси матбуот маркази.