Андижонда

ОЛДИМИЗДА КАТТА МАРРАЛАР ТУРИБДИ


22.12.2022   193

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Мурожаатнома – дастурий, ҳуқуқий, сиёсий ҳужжатдир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.Тадбирда иштирок этган Кенгашнинг туман ва шаҳарлар бўлинмалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакилларига Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, олдимизда турган вазифалар атрофлича тушунтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг Парламентга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси дастурий, сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Унда Президентнинг мамлакатни яқин истиқболда ривожлантиришга доир стратегик йўналишлар бўйича нуқтаи-назари баён қилинган. Қолаверса, Мурожаатнома сиёсий, иқтисодий, ғоявий-мафкуравий қоидалар билан бир қаторда, Парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятига тааллуқли аниқ таклифларни ҳам ўзида акс эттиради. Шунингдек, жаҳон конституциявий амалиётида ҳокимият ваколатлари бўлиниши принципини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий институт ҳам ҳисобланади.

Тадбир якунида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашига ЎзННТМАга аъзолик гувоҳномаси топширилди.