Етти иқлим

Олимлар: Марс қаърида улкан сув захираси яширинган


13.08.2024   925

Америкалик сайёрашунос олимлар Insight қўниш платформасидан олинган сейсмик маълумотларда Марс сайёраси қобиғининг қуйи қатламларида жуда кўп миқдорда сув мавжудлигига далил топишди. Маълумотларга кўра, сув шунчалик кўпки, қадимги Марснинг барча денгиз ва океанларини тўлиқ тўлдириш учун етарди.

Сўнгги йигирма йил давомида сайёрашунослар Марс юзасида қадимда дарёлар, кўллар ва бутун бошли чучук сувли уммонлар мавжуд бўлганини тасдиқловчи кўплаб далилларни топишди. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Марсда Ердаги Шимолий муз океанидагига қарийб тенг миқдорда сув бўлган. Аммо Қуёшнинг тўртинчи сайёрасида сув қандай пайдо бўлган ва қаерга йўқолган — жумбоқлигича қолмоқда.