Андижонда

ОЛИС ВА ОБОД МАНЗИЛЛАР


01.06.2023   136

Вилоятимизда жорий йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар шаҳар-туманларда ички кўчаларни шағаллаштириш ойлиги деб эълон қилинган. Вилоят ҳокими раҳбарлигида бўлган ҳокимлик соатларида бу борадаги ишлар таҳлил этилиб, зарур кўрсатма ва топшириқлар берилмоқда.

Натижада чекка туманларнинг олис қишлоқларигача эътибор қаратилаётгани сезилмоқда. Балиқчи тумани Тулкиобод маҳалласида 4,5 километр ички кўчага шебень қопланди. Махсус техникалар ёрдамида йўл қопламаси зичланди. Ҳудудда яшовчи каттаю кичик ўзгаришлардан хурсанд.