Андижонда

Олтинкўл туманида ҳам суюлтирилган газ “маҳаллабай” ва Face ID тизими асосида етказиб берилмоқда


05.05.2026   6

Олтинкўл туманининг “Қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида1 526 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилмоқда. Маҳалла аҳлининг 1815 дона маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, баллон билан таъминланганлик даражаси 119 фоизга ташкил қиляпти. Йил бошидан бери эса уларга 85 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди.

“Бизни Олтинкўл туманимизда 18 мингдан зиёд суюлтирилган газ истеъмолчилари бўлиб, йил бошидан бери истеъмолчиларимизга 1200 тоннадан ортиқ газ етказиб бердик, - дейди “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими мутахассисиДостонбек Умаров. - Аҳолига суюлтирилган газни “маҳаллабай” тизим асосида етказиб беряпмиз. Ҳар бир маҳалла билан алоҳида ишланмоқда. Шунингдек, газ етказиб беришдан бўш вақтимизда уларга газдан тўғри ва оқилона фойдаланиш, маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тарғиб қилмоқдамиз...”

“Қўштепа” маҳалласида ҳам суюлтирилган газ Face IDтизими асосида етказиб берилмоқда. Истеъмолчилар махсус карталарга пул солишни ва у орқали газ олишни аллақачонлар ўзларига одат қилишган. Яна бир таъкидлаш лозим бўлган жиҳати, ҳар бир хонадон аҳли ўз уйи олдилар маиший газ баллон билан кутиб турмоқда. Сабр билан махсус автотранспорт воситаси келишини кутади. Бу эса, маҳалладаги тартиб ва ўзаро ҳурматдан дарак. Бу эса суюлтирилган газни ўз вақтида ва тартибли етказиб берилишида қўл келмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати