Олтинкўл туманида ҳам табиий газдан шаклланган юқори дебитор қарздорликлар ундирилмоқда

12.08.2025 120
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда табиий газдан шаклланган юқори дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай амалий ҳаракатлар Олтинкўл туманида ҳам давом эттирилмоқда. Хусусан, “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлимининг мутахассислари туманининг “Далварзин” маҳалласида табиий газдан дебитор қарздорлиги 5 млн. сўмдан юқори бўлган аҳоли хонадонларидан қарздорликни ундириш жараёнларини амалга оширдилар.
“...Дебитор қарздорликни камайтириш бўйича қарздорларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда, - дейди “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Тўхтамурод Матиров. – Бугун ҳам 8 та хонадонни 55 млн 595 минг сўмлик қарздорлиги бўйича қайта хатловдан ўтказдик ва ўргандик. Истеъмолчилар билан суҳбатлашилди. Ҳозирда 6 та хонадондан 7 млн 270 минг сўмлик қарздорлик ундирилди ва 2 нафар фуқаронинг табиий газ тармоғи қарздорлиги учун пайвандлаш йўли билан тармоқдан ажратилди...”
Бугунги кунда Андижон туманида 32 минг 904 нафар фуқаро табиий газ истеъмолчилари ҳисобланадилар. Уларнинг 46 нафарини табиий газдан 5 млн сўмдан юқори қарздорлиги мавжуд бўлиб, уларнинг жами 311 миллиондан ортиқ дебитор қарздорлиги шаклланган. Шу кунга қадар туман газ таъминоти корхонаси томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга 35 нафарининг қарздорлиги бўйича даъво аризалари киритилди.Натижада 20 та қарздордан 42 млн 729 минг сўмдан ортиқ маблағларни ундиришга эришилди. Шунингдек, 35 нафар фуқаронинг табиий газ тармоғи қарздорлиги учун пайвандлаш йўли билан тармоқдан ажратилди.

Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати