Андижонда

Олтинкўл туманида ўтказилган семинарда аҳоли билан ишлаш сифатини ошириш масаласига эътибор қаратилди


18.04.2026   11

Мазкур тадбирда “Ҳудудгаз Андижон” филиали мутахассислари томонидан маърузалар қилиниб, “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Семинар давомида аҳоли билан ишлаш сифатини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. “Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак” тамойили асосида ишлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар билан мулоқотда хушмуомалалик ва касбий этикага қатъий риоя этиш лозимлиги уқтирилди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани, бу эса ходимлардан янада катта масъулият талаб этиши алоҳида қайд этилди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда фаолиятда шаффофликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам батафсил тушунчалар берилди. Ҳалоллик ва очиқлик тамойиллари ҳар бир ходимнинг кундалик иш фаолиятида устувор йўналиш бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати