Олтинкўл туманидаги 13 та кўп қаватли уйларнинг табиий газ таъминоти янада яхшиланади
06.11.2024 468
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан Олтинкўл туманидаги“Марказий” МФЙ ўрамида 850 погонамет газ қувурини тортиш ишлари якнуланди. Диаметри 100 мм бўлган янги қувурлари айни кунларда пайнвандланиб, ер усти тармоғи сифатида тортилди.
“..Мазкур тармоқнинг қурилиши натижасида туманнинг “Марказий” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 13 та кўп қаватли уйлар хонадонларининг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади ва куз-қиш мавсумидан беталофат чиқишига замин яратилади..”, - дейди “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими мутахассиси Салоҳиддин Раҳимов.
Туман газ таъминотини янада яхшилаш, мавсумда аҳолига бир маромда газ етказиб бериш мақсадида амалга оширилаётган мазкур ишлар мутахассислар томонидан қилинган лойиҳалардан бири бўлиб, кўп қаватли уйларга газ босимини бир маромда етказилишида муҳим аҳамият касб этади.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати