Андижонда

Олтинкўл туманидаги табиий газ қувурлари реконструкция қилинмоқда


09.01.2025   752

Маълумки, ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг кучайишида мазкур юртда тадбикорларга яратилган имконият ва шарт шароитлар муҳам аҳамият касб этади. Бу борада тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришга ҳар бир соҳанинг ёрдам бериши эса, янги лойиҳаларнинг тезроқ ишга тутишига амалий кўмак бўлади. Ўтган йил якуни ўлароқ, Олтинкўл туманида мебелсозликни ривожлантириш ҳаракатлари доирасида ишлаб чиқилган янги лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтган ва яна бир йирик лойиҳага асос солинган эди.Лойиҳа қиймати 50 миллиард сўмни ташкил этаётган ва Олтинкўл туманидаги 16 гектар ер майдонида амалга оширилиши режалаштирилган. мазкур лойиҳа вилоятимиздаги барча мебелсозлик йўналишларини қамраган ҳолда Андижондаги мебел маҳсулотларининг ягона йирик бозорини ўз ичига олади.

Бугун мана шу лойиҳани амалга оширишда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали мутахассислари ҳам ўз йўналишларидан келиб чиқиб бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Хусусан, туманнинг “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида жойлашган 700 погонаметрлик диаметри Д-159 мм бўлган газ қувури қайта реконструкция қилиниб, ер остига олинмоқда.

“...Газ қувурларимизни ер остига олишда аввал белгиланган тартибдаги ишлар амалга оширилмоқда, - дейди Филиал қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи Дилшодбек Исақов. – Газ қувури изоляция қилинмоқда, нормадаги чуқурлар ковланди ва тез орада мазкур қувур ер остига олинади ва ишлар якунига етказилади...”

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминот филиалининг қурилиш-монтаж бошқармаси мутахассислари томонидан жадаллик билан амалга оширилаётган мазкур ишлар вилоятдаги яна бир йирик лойиҳа бунёд бўлишида амалий кўмак бўлади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати