Андижонда

Олтинкўл ва Андижон туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўз ниҳоясига етказилмоқда


24.09.2025   42

Кексаларимиз ўзаро суҳбатларида, айниқса об-ҳаво ҳақида гапирганларида “қишни ғамини ёзда е” дея кўп таъкидлашади. Ушбу мақол халқимиз орасида юз йиллардан бери ишлатилсада, бугунги кунда газ соҳаси ходимларига нисбатан ҳам ишлатилаверади. Зеро, ёз кунларида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарликмавсумнибеталофат ўтишида муҳим аҳамият касб этади. “Олтинкўлтумангаз”газ таъминоти бўлими ходимлари ҳам келгуси мавсумга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборганлар.

Жорий йилги мавсумга тайёргарлик давомида 155 та газ тақсимлаш қурилмаларини йиллик техник тафтишдан ўтказиш ва 2 дона қурилмани мукаммал таъмидан чиқариш режалаштирилган. 8.8 км газ қувурларини ҳаво босими остида синаш ва тозалаш, 48.7 км ер ости газ қувурлари ҳолатини текшириш ҳамда 18.3 км қувурларни бўёқлашни мақсад қилиб қўйилган. Шу кунга қадар Олтинкўл тумани аҳолисига табиий газ етказиб берувчи 155 дона газ тақсимлаш қурилмаларининг барчаси тўла техник тафтишдан ўтказилди ва созланди. 33 км қувурлар бўёқланиб, хизмат муддатлари янада узайтирилди. Шу ой якунига қадар4.6 км газ қувурларини ҳаво босими остида синаш ва тозалаш режалаштирилган. Натижа эса маълум, ҳозиргача 6 та маҳалла фуқаролар йиғиниларида истиқомат қилувчи 1500 дан ортиқ хонадоннинг табиий газ таъминотида муаммо бўлмайдиган бўлди.

Соҳада узоқ йиллардан бери ишловчи мутахассислар биладики, техник тафтишни соз ўтказилса, қишда, энг аввало, уларнинг ўзлари қийинчиликка учрашмайди. Чунки аҳолига узлуксиз ва бир маромда табиий газ етказиб беришда қурилмаларнинг бетўхтов ишлаши муҳим аҳамият касб этади.

Бугун Андижон туманидаги 20 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиларига 91 та юқори ва ўрта босимли газ тарқатиш пунктлари орқали табиий газ етказиб берилади. Ҳар йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилади.

Жорий йилги мавсумга тайёгарлик жараёнида 10,1 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво ёрдамида тозалаш, 48,9 км узунликдаги ер ости қувурларини эса махсус асбоб ёрдамида ҳолатини текшириш, 18,3 км газ қувурларини бўёқлаш режалаштирилган. Ҳозиргача чилангарлар томонидан 18,7 кмдан ортиқроқ қувурлар бўёқланди ва белгиланган режа 10,2 фоизга бажарилмоқда. Барча режадаги ишлар щз якунига етгач туманнинг 7 та маҳалла фуқаролар йиғинидаши 2.5 мингдан ортиқ хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланишига эришилади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати