ОЛТИНКЎЛДА ОТА ЖАЗОДАН ҚЎРҚИБ АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИ БАРТАРАФ ЭТДИ
04.07.2021 466
Мажбурий ижро бюросининг Олтинкўл туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 05.02.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Н.У.дан ундирувчи Н.М. фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро иши мавжуд.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатларига қарамай қарздор Н.У.нинг алимент бўйича қарздорлиги 20 млн.дан ошиб кетган. Ушбу қарздорлик юзасидан қарздорга бир неча маротаба огоҳлантириш берилган. Аммо қарздор томонидан ҳеч қандай ҳаракат бўлмаганлиги сабабли, тўпланган иш ҳужжатлари судга тақдим қилинган.
Иш ҳужжатлари судда кўриб чиқилиши ҳамда жавобгарлик масаласи ҳақида такрорий огоҳлантиришлардан сўнг қарздор иш кўриб чиқилгунга қадар 20 млн. 606 минг. 789 сўм бўлган алимент пулларини тўлаб берди.
Шунингдек, туманда истиқомат қилувчи қарздор Б.Х.га ҳам алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгач, суд залига етиб бормасданоқ 6 млн. 600 минг сўм алимент қарздорлигини бартараф этди.
МИБ Андижон вилояти бошқармаси Ахборот хизмати.
