Андижонда

Олтинкўлдаги газ қувурлари кунлик назоратдан ўтказилмоқда


27.03.2025   131

Олтинкўл туманида 32 минг 831 нафар табиий газ истеъмолчиларига 669,5 км газ қувурлари ҳамда 155 дона газ тақсимлаш қурилмалари орқали табиий газ етказиб берилмоқда.

Чилангарлар томонидан ҳар куни газ қувурлари ва тақсимлаш қурилмалари назоратдан ўтказилиб боради. Йил бошидан бери улар томонидан туман бўйича 250 кмдан ортиқ газ қувурлар қайта назоратдан ўтказилди ҳамда мавжуд 155 та газ тақсимлаш қурилмаларида ҳам созлаш, режали кўрик ишлари амалга оширилди.

“Ҳар бир чилангаримиз ўзларига бириктирилган ҳудудларда махсус асбоб ёрдамида қувурлардаги газ сизиб чиқиш ҳолатларини текширадилар, агар ҳолат аниқланса, дарров уни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ўтган ойда ана шундай бешта ҳолат аниқланди ва зудлик билан носозликлар бартараф этилди, — дейди туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Тўхтамурод Матиров.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг туманга ташрифи куни эса олтинкўллик соҳа ходимлари томонидан “Кўмакай” автоматик газ тармоғидан газ етказиб берувчи намунали уйларни газ билан таъминловчи қувурлар назоратдан ўтказилди. Шунингдек, барча газ тақсимлаш қурилмаларида маромлаш ишлари олиб борилмоқда. Шулар қаторида эса саноат майдончасидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун чиқарилган коллекторда меъёрлаштириш ва созлаш ишлари бажарилди.


“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати