Андижонда

ОЛТИНКЎЛЛИКЛАР УЧУН ЯНГИ МАЪНАВИЯТ ТУҲФАСИ


06.09.2022   435

Олтинкўл туманининг Миробод маҳалласида янги маънавият маркази ва маърифат ўчоғи фаолият бошлади. Тадбиркор А.Исмоилов лойиҳаси асосида бунёд этилган замонавий кўринишга эга кутубхона ҳамда “Маънавият ва ўқув маркази” нинг очилиши энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳини ўзида акс эттирди.

Тантанада сўз олган туман ҳокими М.Обидов ўзс ўзида китобнинг қадрини билган, уни варақлаб ўқишдан ҳузурланадиган авлод бор экан, эзгуликлар йўқолиб кетмаслигини алоҳида таъкидлади.

Мазкур маънавият маскани маҳалла ёшлари ва мактаб ўқувчиларига янги ўқув йилига туҳфа сифатида топширилди.