Атрофга назар

ОМБУДСМАННИНГ ВИЛОЯТ ВАКИЛИ БАЛИҚЧИ ҲИБСХОНАСИДА БЎЛДИ


30.12.2022   211

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилояти минтақавий вакили Гулнорахон Абдувоҳидова Балиқчи тумани ИИБ вактинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳибсхона 2019 йил декабрь ойида 20 ўринга мўжалланиб ташкил этилган, 2-қаватли, 6 та маҳкум ва маҳбуслар сақланадиган камерадан иборат.

Бу ерда Республика ИИВ ҳамда вилоят ИИБ ППХва ЖХХ ҳузуридаги ситуацион марказ билан тўғридан-тўғри онлайн тартибда алоқа ўрнатилган.

Айни вақтда ҳибсхонадаги 2 нафар аёл, 1 нафар вояга етмаган, 2 нафар эркак маҳкумлар билан ўтказилган суҳбатлар уларнинг ҳеч қандай ноқонуний, руҳий в жисмоний тазйиққа учрамаётганлигини, шароитлар яхши эканлигини кўрсатди.

Ушбу муассасадаги маърифат хонаси маънавий-маърифий ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари билан тўлдирилган.

Тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналар кўздан кечирилганда, улар видеокузатув воситалари билан жиҳозлангани ва адвокатлар исталган вақтда адвокатлик сўровномаси билан тергов жараёнларида тасвирга олинган видеоматериалларни талаб қилиб олиши мумкинлиги бўйича қулайликлар яратилганлигига амин бўлинди.