Андижонда

ОММАВИЙ ЮГУРУШ МУСОБАҚАСИДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ИШТИРОКИ ҚАТНАШЧИЛАРГА МОТИВАЦИЯ БЕРДИ


13.11.2022   218

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Андижонда шунингдек, республикамизнинг яна 14 та шаҳрида «Янги нафас» спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбир беш мингдан зиёд қатнашчи иштирокида “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида ўтказилди.

Югуриш мусобақаси Андижонннинг – “Ўзбекистон” кўчасида старт олиб, 3 км масофада ўтказилди ва унда талаба ёшлар гуруҳи, оилавий иштирокчилар, ҳамда корхона ва ташкилот ходимлариданиборат спортчилар иштирок этдилар.

Оммавий югуруш мусобақасида вилоят ҳокимининг иштироки қатнашчиларга мотивация берди.

Тадбирнинг яна бир жиҳати мусобақада ногиронлиги бўлган югурувчиларнинг хавфсиз ва қулай иштирок этишининг таъминланганлиги Yangi Nafas дастурининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланди.

"Yangi Nafas" оммавий югуриш мусобақаси доирасида, концерт – кўнгилочар тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, Давлат байроғи кунига бағишлаб оммавий флешмоблар ташкил этилди.

Маълумот ўрнида: "Yangi Nafas" — аҳолини соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий ҳаракат. Оммавий югуриш мусобақаси Енгил атлетика федерацияси иштирокида 2019 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб хайрия оммавий югуриш мусобақалари ва марафонлар, спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.