Андижонда

ОНА ЮРТ МАДҲИ ИЖОДКОРЛАР ТАЛҚИНИДА


23.08.2025   86

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги мусиқали драма театрида юртимиз Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Аҳмедова иштирок этиб, вилоят раҳбарининг журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, рассомлар ва тадбирнинг бошқа қатнашчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Танлов иштирокчилари 7 йўналишда ўзаро беллашдилар. Эътироф этиш керак, ижодкорларнинг ҳар бир асарида Ватанга муҳаббат, юртни севиш, тинчлик-осойишталик, оилани асраш ва миллийлик руҳи ҳамда ободлик- бунёдкорлик ишлари акс этган.

Якуний хулосаларга кўра, биринчи ўринларга – “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари" йўналиши бўйича "Хақиқат" газетаси жамоаси, "Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари" йўналиши бўйича Рухшона Алимжонова ("Тараққиёт" телеканали мухбири), "Интернет журналистика" йўналиши бўйичаСаминжон Ҳусанов ("Халқ сўзи" газетаси вилоят мухбири, "Журналистлар томонидан нашр этилган публицистик китоблар" йўналиши бўйича Ҳабиб Сиддиқов муносиб деб топилдилар.

Танлов ҳакамлари ҳайъати қарори билан "Ёши улуғ ижодкор" номинацияси фахрий журналист Тўлқин Сиддиққа берилди. Ғолиблар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА.