Атрофга назар

“Online-video” орқали МИБ мутасаддиларига мурожаат қолдириш мумкин


03.12.2022   181

Фуқароларимиз мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси органлари олдидаги муҳим вазифалардан биридир !

Аҳоли мурожаатларини қабул қилишда янада қулайлик ва шаффофлик яратиш, муаммоларини тезкорликда ҳал этиш мақсадида, мурожаатлар “Online-video” тизими орқали ҳам қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда, фуқароларимиз ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10-30 дан бошлаб, ўзларига яқин бўлган ёки истаган ҳудуддаги Бюронинг ҳудудий бошқарма ёки бўлимларига бориб, у ерда ташкил этилган “Online-video” тизими орқали, Бюро раҳбарияти билан мулоқот қилиб, фаолиятга доир ҳар қандай масала бўйича мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

“Online-video” тизими орқали мурожаат йўллашга тўсқинликқилиш ҳолатлари ҳақида зудлик билан (71) 207-11-59, 207-11-74 рақамли ишонч телефонига хабар қолдиришингиз мумкин !

Қабул қилинган мурожаатлар бўйича қонунийқарор қабул қилиниши таъминланади.

“Online-video” мурожаатларда иштирок этган фуқароларимизга бу тизим ҳар томонлама қулайлик яратмоқда.