Атрофга назар

Озиқ-овқат хавфсизлиги: МАМЛАКАТИМИЗ ЕТАКЧИ БЎЛИБ ТУРИБДИ


06.10.2022   213

Озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индекси (ОХГИ) Corteva Agriscience кўмагида ишлаб чиқилган ва Economist Intelligence Unit томонидан ҳар йили тузилади.

ОХГИнинг 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган умумий рейтингида Ўзбекистон 12 поғонага кўтарилиб, жорий йилда 113 та ўриндан 73-ўринга лойиқ топилди. Шу тариқа Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда жадал ривожланишга эришган 10 та давлат орасида биринчи ўринни эгаллади.

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан 2019-2022 йилларда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида Ўзбекистон позицияларидаги ўзгаришлар таҳлили ўтказилди.

Ўзбекистон «Иқтисодий қулайлик» тоифаси бўйича 18 та ўринга юқорилади. «Сифат ва хавфсизлик» тоифаси бўйича эса - 3 та ўринга. «Барқарорлик ва мослашув» бўйича - 36 та ўринга.