Андижонда

Озиқ-овқат хавфсизлиги – муҳим масала


07.08.2025   173

Андижон вилояти ҳудудларидаги деҳқон бозорларида олиб борилаётган махсус рейдлар давомида гўшт ва сут маҳсулотлари расталари кўздан кечирилмоқда. Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилиниши аҳоли дастурхонига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланишига асос бўлмоқда. Шунингдек, ветеринария ва санитария қоидаларига риоя қилмаган сотувчиларга тегишли чоралар кўрилиб, уларга профилактик тушунтиришлар берилиб огоҳлантирилмоқда.

Ана шу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш, мутасадди, сотувчи ва харидорларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, эпизоотик ва эпидемик вазият бақарорлиги борасидаги билим ва тушунчаларини бойитиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб бориляпти, улар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирлар асосан одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликлар тарқалишини олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида амалга оширилиб келинмоқда.

Хушнудбек ИСАЕВ,

ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси

Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими