ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ САҚЛАНАДИМИ?
15.03.2022 479
Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов раислигида ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда озиқ-овқат хавфсизлиги, ички бозорда нархлар барқарорлигини доимий таъминлаш, инфляцияни жиловлаш ҳамда вилоят аҳолисининг эҳтиёжини таъминлаш учун келгуси 3 ойдаталаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт асосида ёки бошқа вилоятлардан олиб келиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.



Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг кейинги уч ой давомида гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоби бўлиши кераклиги таъкидланди.
Ҳудуд раҳбарлари тадбиркорларни жалб қилиб, етишмайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини бошқа ҳудуддан олиб келиш ёки импорт қилишни йўлга қўяди.
Ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар ажратилиб, сақлаш ва сотишда ҳаражатларни камайтириш мақсадида амалий ёрдамлар кўрсатилиши қайд этилди.
