Андижонда

Пахтаобод тумани “Хайробод” маҳалласига ҳам суюлтирилган газ етказиб беришда Face ID тизими жорий этилмоқда


10.02.2026   74

Пахтаобод туманидаги «Хайробод» маҳалла фуқаролар йиғинида 252 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. Уларга «Андижоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими томонидан шу кунга қадар 6 тоннадан зиёд газ етказиб берилган. Авваллари ID карталар асосида иш ташкил қилинган бўлса, энди газ етказиб беришда планшетлардан фойдаланилмоқда. Суюлтирилган газ етказиб беришда янги Face ID тизими ишга туширилганидан истеъмолчилар ҳам хурсанд. Бунда ҳар бир оила маълумотлари махсус базага интеграция қилинган бўлиб, 16 ёшдан юқори бўлган оила аъзоси бемалол маиший газ баллонини алиштириб олиши мумкин.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги тажриба амалиётга татбиқ этилган ва мазкур ишлар биринчилардан бўлиб Андижон вилоятида бошланган эди. Бунда ҳар бир чилангар махсус планшетлардан фойдаланган ҳолда истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериши кўзда тутилган. Мазкур планшетларда «E-газ» дастури интеграция қилиниб, истеъмолчининг қачон суюлтирилган газ олганлиги ҳақидаги маълумотлар СМС хабарнома орқали истеъмолчига ва Жамиятнинг махсус базасига маълумот узатиб боради. Face ID тизими бўйича аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш Пахтаобод туманида ҳам ишга туширилмоқда.

«Мазкур тизим масалан шахсан менга жуда маъқул бўлди, — дейди «Хайробод» МФЙ Янги ҳаёт кўчаси 44-уйда яшовчи Солижон ота Қобилов. – Уйда фарзандларим, невараларим бор. Кўп ҳолларда болалар ишда бўлади. Махсус карта ўғлимни номида бўлганлиги учун авваллари, газ келишини кутиб ўтирарди. Энди бемалол биронтамиз чиқиб маиший газ баллонни алиштириб олишимиз мумкин экан. Бу мен учун, нафақат менга маҳалламизнинг кўпчилик оилаларига қулайлик туғдирди».


«Хайробод»ликлар ҳам энди газ етказиб бериш вақтида оила аъзоларидан бирон кишини қатнашиши талаб этилиши керак бўлишини тушундилар. Шунингдек, чилангарлар томонидан газ етказиб беришда маиший газ баллонлардан фойдаланиш қоидалари бўйича тавсиялар олмоқдалар. Хулоса қилиб айтган мазкур янги тажриба аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни тезлаштиради в уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшади.

«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати