Пахтаобод туманида ҳам суюлтирилган газ “маҳаллабай” ва онлайн тизим асосида етказиб берилмоқда

18.03.2025 269
Пахтаобод туманининг “Шувоқзор-Бойкечик” маҳалла фуқаролар йиғинида632 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилмоқда. Маҳалла аҳлининг 815 дона маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, баллон билан таъминланганлик даражаси 128 фоизга ташкил қиляпти. Йил бошидан бери эса уларга 17 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди.
“Бизни Пахтаобод туманимизда 34 515та суюлтирилган газ истеъмолчилари бўлиб, йил бошидан бери истеъмолчиларимизга 1200 тоннадан ортиқ газ етказиб бердик, - дейди “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш муҳандиси Мўминжон Раҳмонов . - Аҳолига суюлтирилган газни “маҳаллабай” тизим асосида етказиб беряпмиз. Ҳар бир маҳалла билан алоҳида ишланмоқда. Шунингдек, газ етказиб беришдан бўш вақтимизда уларга газдан тўғри ва оқилона фойдаланиш, маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тарғиб қилмоқдамиз...”
“Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласида ҳам суюлтирилган газ онлайн тизим асосида етказиб берилмоқда. Истеъмолчилар махсус карталарга пул солишни ва у орқали газ олишни аллақачонлар ўзларига одат қилишган. Яна бир таъкидлаш лозим бўлган жиҳати, ҳар бир хонадон аҳли ўз уйи олдилар маиший газ баллон билан кутиб турмоқда. Сабр билан махсус автотранспорт воситаси келишини кутади. Бу эса, маҳалладаги тартиб ва ўзаро ҳурматдан дарак. Бу эса суюлтирилган газни ўз вақтида ва тартибли етказиб берилишида қўл келмоқда.
“Ҳудудгаз Андидон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати