Пахтаобод туманида табиий газ етказиб берувчи объектлар назоратдан ўтказилмоқда

21.12.2024 788
Пахтаобод туманида 10 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчилари истиқомат қилади. Истеъмолчиларга 171 км газ қувурлари орқали табиий газ етказиб берилмоқда. Мазкур қувурларнинг 15 км ер остида, 156 км қисми эса ер устида жойлашган.
Чилангарлар томонидан ҳар куни газ қувурлари ва тақсимлаш қурилмалари назоратдан ўтказилиб боради. Шу кунга қадар, улар томонидан 120 км қувурлар қайта назоратдан ўтказилди ҳамда мавжуд 83 та газ тақсимлаш қурилмаларида ҳам созлаш, режали кўрик ишлари амалга оширилди.
“Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 83 та газ тақсимлаш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказилди, — дейди туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Баҳодиржон Қосимов. – Шунингдек, 4.3 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозаланди ва 3 км ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди. 5.7 км қувурлар бўёқланиб, тартибга келтирилиши кўзда тутилган эди, амалда бу ишлар 9.2 км бўёқланиб, белгиланган режа 161 фоизга бажарилди. Бунинг натижасида эса 1 365 нафар истеъмолчиси бўлган 5 та маҳалланинг газ таъминоти яхшиланишига эришилди...”
Жараёнлар давомида пахтаободлик соҳа ходимлари томонидан “Маданият-1” автоматик газ тармоғидан газ етказиб берувчи “Бўстонобод” МФЙ уйларни газ билан таъминловчи қувурлар назоратдан ўтказилди. Шунингдек, барча газ тақсимлаш қурилмаларида маромлаш ишлари олиб борилди. Шулар қаторида эса Саноат майдончасидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун чиқарилган коллекторда меъёрлаштириш ва созлаш ишлари бажарилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати