Пахтаобод туманида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-амалий машғулот ўтказилди
19.12.2025 103
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлимида "Ёнғин хавфсизлиги" ойлиги доирасида ўқув-амалий машғулот ташкил этилди. Унда тумандаги барча ҳамкор ташкилотлар ва масъуллар билан ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларда амалий ҳаракат қилиш масалаларини муҳокама қилинди.
Ўқув-амалий машғулот давомида иштирокчилар ёнғин хавфининг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тез ва самарали ҳаракат қилиш, шунингдек турли ҳолатларда хавфсизлик чораларини қўллаш бўйича амалий машқлар ўтказилди.
Шунингдек, амалий машғулотларда туман ҳокими ва прокурори томонидан совуқ мавсумда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг аҳамияти, мавжуд тизимларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
