Пахтаобод туманидаги 20 та маҳаллани табиий газ таъминотини яхшилаш учун янги тармоқ тортилмоқда

05.02.2025 597
Бугунги кунда газ таъминоти соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, таъминот борасида тубдан ўзгаришлар қилинмоқда. Бунда тармоқларни қайта реконструкция қилиш, янги тармоқ тортиш орқали табиий газ таъминотидаги мавжуд муаммоларга ечим изланмоқда.Пахтаобод туманидаги “Маданият-1” автоматик газ тарқатиш шохобчаси туман марказидан 18-20 км масофада жойлашганлиги сабабли табиий газ таъминотида, айниқса куз-қиш иситиш мавсумида магистрал газ қувурларида табиий газ босими пасайиши боис аҳоли хонадонларида узилишлар кузатилмоқда эди. Мана шу муаммоларни ечиш ва у орқали аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш мақсадида янги газ тармоғи тортилмоқда.
“...Пахтаобод тумани “Бўстонобод” МФЙ ҳудудидаги“Маданият - 1“ АГТШ аҳоли тармоғидан “Навбаҳор” МФЙ ўрамидаги “А.Навоий” кўчаси бошланиш қисми, Пахтаобод маркази йўналишидаги диаметри D-273 ммюқори босимли газ тармоғигачадиаметри D-159 мм бўлган 3,2 км газ тармоғини қуриш ишлари бошланди. Ушбу тармоқ ички имкониятлар орқали суюлтирилган газга мослаштирилган ҳудудларидаги газ тармоқларини демонтаж қилиш орқали амалга оширилмоқда..” – дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан тортилаётган тармоқ натижасида туман марказидаги “Нодирабегим”, “Қўқонқишлоқ”, “Муаззинбой”, “Бобурмирзо”, “Наврўз”, “Мустақиллик”, “Юқори”, “Ҳабибий” каби 20 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 7 727 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти янада яхшиланиши кўзда тутилган.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати