Пахтаобод туманидаги уч мингга яқин хонадоннинг табиий газ таъминотини яхшилаш учун янги тармоқ тортилмоқда
06.08.2026 16
Бугунги кунда газ таъминоти соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, таъминот борасида тубдан ўзгаришлар қилинмоқда. Бунда тармоқларни қайта реконструкция қилиш, янги тармоқ тортиш орқали табиий газ таъминотидаги мавжуд муаммоларга ечим изланмоқда. Пахтаобод туманидаги “Маданият-1” автоматик газ тарқатиш шохобчаси туман марказидан 18-20 км масофада жойлашганлиги сабабли табиий газ таъминотида, айниқса куз-қиш иситиш мавсумида магистрал газ қувурларида табиий газ босими пасайиши боис аҳоли хонадонларида узилишлар кузатилмоқда эди. Мана шу муаммоларни ечиш ва у орқали аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш мақсадида янги газ тармоғи тортилмоқда.
“...Жорий йилда туманимиздаги “Нодирабегим – Ҳабибий” йўналиши бўйича ер ости газ қувурини мукамммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган эди. Ҳозирда диаметри D-219 мм юқори босимли газ тармоғи қурилмоқда ва мазкур тармоқ “Уч кўза” МФЙ ўрамидаги юқори босимли тармоққа уланиши кўзда тутилган. 3,2 кмлик тармоқни тортиш ишлари Филиалнинг Қурилиш-монтаж бошқармаси ва туман газ бўлими ходимлари томнидан амалга оширилмоқда..” – дейди “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Мирзоҳид Қаҳҳоров.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан тортилаётган тармоқ натижасида туман марказидаги “Нодирабегим”, “Қўқонқишлоқ”, “Ҳабибий”, “Шомат”, “Юқори”, “Наврўз”, “Бобур” каби 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 3000 мингга яқин аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти янада яхшиланиши кўзда тутилган.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати