ПАХТАОБОДДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ТОВУҚ ТАРҚАТИЛДИ
31.03.2022 428
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликдан чиқариш мақсадида давлатимиз томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда бугун Муаззинбой, Мустақиллик, Қўқонқишлоқ, Тўраобод, Файзаобод маҳаллаларидаги эҳтиёжманд оилаларнинг31нафарига жами 3100 та товуқ тарқатилди. Бу ҳақда Пахтаобод тумани ҳокимлиги хабар берди.
Тухумга кирган ҳар бир товуқ учун 20 кунлик озуқаси билан имтиёзли кредит асосида берилган ушбу паррандалар хонадонларнинг иқтисодий кўрсаткичларини ортишида муҳим омил бўлиши кутилмоқда.
