Пахтаободда суюлтирилган газ ID карталар орқали етказиб берилмоқда
06.11.2023 163
Пахтаобод туманининг “Бойтўпи” маҳалласида ҳақиқий меҳнаткашлар истиқомат қилишади. Деҳқончилик асосий ксби бўлган мазкур маҳалла одамларига ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб берсангиз, бўлди. Қариялари дуодаю келин-кертаклар хурсанд. Улар билан суҳбатлашиш бир мазза бўлса, уларга хизмат кўрсатиш яна бир роҳат. Чунки улар сизни арзимаган меҳнатингизни ҳам юксакларга кўтариб, сизга раҳмат айтиб қабул қилишади.
Бугун “Бойтўпи” МФЙда 572 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 675 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 290 дона шахсий баллон билан 965 та маиший газ баллонлани халқ хизматида. Маиший газ баллон билан таъминлангалик даражаси эса 168 фоизни ташкил этаяпти. “Бойтўпи”ликлар йил бошидан бери 39.3 тонна суюлтирилган газ билан таъминландилар. Бу ҳам белгиланган режага нистабан 125 фоиз кўп демакдир.
“...Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етиб келади. Биз бундан жудаям миннатдормиз”, - дейди “Бойтўпи” МФЙ “Ёғду” кўчасида истиқомат қилувчи Насиба Қамбарова. “...Биз анчадан бери янги онлайн тизим бўйича газ оляпмиз. Жуда қулай экан. Картамизга пул соламиз, нақд пул шартамас, ўз нархида оляпмиз...”
“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган. “Бойтўпи”да ҳам суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлай тизими бўйича зангори ёқилғи етказиб бериш ишлари йўлга қўйилган. Ҳар сафар газ етказиб бериш пайтида истеъмолчиларга, суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот тақдим этилмоқда.
"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати