Андижонда

ПАХТАОБОДДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗДАН ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА


06.03.2023   201

Пахтаобод туманининг “Гулистон-Пастқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 377 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан ушбу МФЙда ҳам “маҳаллабай” тизимида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар ойнинг белгиланган санасида суюлтирилган газ етказиб берилади. Шу кунга қадар, 24.7 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва таъминот 110 фоизга бажарилди. Маҳалла аҳлининг 486 дона маиший газ баллонлари бўлиб, шундан 384 донаси таъминотчи корхона томонидан тарқатилган. Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 128 фоизни ташкил этмоқда.

“Газдан хавфсиз фойдаланиш жудаям зарур, - дейди “маҳалла оқсоқолларидан бири Фозил ота Раҳимов. – Бола-бақра, неваралар бор. Мен газ баллонни ошхонадан ташқарига қўйганман. Мўриконлар ҳам мавжуд. Энди маиший газ баллондан янаям хавфсиз фойдаланишим учун махсус қути қўйишимни тавсия қилишди. Албатта, бу тавсияларга ҳам қулоқ соламиз..”

Дарҳаҳиқат, “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими техник ходимлари ва чилангарлари бўш вақтларида истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бермоқдалар. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда.

“Туманимизда жами бўлиб 26 993 та суюлтирилган истеъмолчилари мавжуд. Йил бошидан бери истеъмолчиларимизга 973 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Суюлтирилган газ истеъмолчиларга онлайн тизим аоссида етказиб берилмоқда, - дейди “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Баҳодиржон Қосимов.

Бугун пахтаободлик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилишига шубҳамиз йўқ.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати