Пахтаободликлар ҳам суюлтирилган газни FaceID тизими асосида олмоқдалар
25.11.2025 74
Пахтаобод туманининг “Пайноб” маҳалласида ҳақиқий меҳнаткашлар истиқомат қилишади. Бугун “Пайноб” МФЙда 689 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 775 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 150 дона шахсий баллон билан 925 та маиший газ баллонлари халқ хизматида. “Пайноб”ликлар йил бошидан бери 129 тоннадан зиёд суюлтирилган газ билан таъминландилар.
“...Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етиб келади. Биз бундан жудаям миннатдормиз”, - дейди “Пайноб” МФЙ “Ҳамнафас” кўчасида истиқомат қилувчи Оматов Мўминова. “...Бизга янги тизим орқали газ етказиб бершаяпти. Планшетларга расмга тушганмиз. Оиламиздан ким бўлса олиши мумкин экан.Жуда қулай экан. Картамизга пул соламиз, нақд пул шартамас, ўз нархида оляпмиз...”
“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган. “Пайноб”да ҳам суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлай тизими FaceID бўйича зангори ёқилғи етказиб бериш ишлари йўлга қўйилган. Ҳар сафар газ етказиб бериш пайтида истеъмолчиларга, суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот тақдим этилмоқда.
"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
