Етти иқлим

ПАНЖАРА ОРТИДАГИ МУТОЛАА ҚАМОҚДАН ТЕЗРОҚ ЧИҚИШГА КЎМАК БЕРАДИ


11.05.2022   325

Боливиянинг маҳбуслар кўп қамоқхоналарида китоб ўқиш орқали қамоқ муддатини бир неча ҳафта ва кунларга қисқартиришга имкон берадиган «Панжара ортидаги китоблар» дастури ишга туширилди.

Дастур саводхонликни ошириш ва маҳбусларга умид бериш мақсадида бошланди. Боливияда ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ жазоси йўқ, лекин суд тизими суст ишлаши сабабли кўп вақт қамоқда қолиб кетиш мумкин.

Айни пайтда дастур таълим учун ресурслари бўлмаган, ижтимоий ёрдам дастурлари билан интеграция қилинмаган 47та қамоқхонада амал қиляпти. Ҳозиргача 865 нафар маҳкум ёзиш ва ўқиш маҳоратини яхшилаш устида ишламоқда. Улар орасида ҳали эндигина савод чиқараётганлари ҳам бор.