Парижда қалбаки олимпия медаллари сотувчиси қўлга олинди
09.08.2024 2025
Парижда қалбаки олимпия медалларини сотиб юрган шахс полиция томонидан қўлга олинди. Le Parisien нашри хабарига кўра, у ижарада турган хонадонда 800 дан ортиқ сохта медал топилган.
Ушланган одам — бразилиялик 39 ёшли эркак Францияга Олимпия ўйинлари очилишидан бир неча кун олдин келган. У ижрага олган хонадонда тинтув ўтказилганида 198 та тўлиқ медал (тасмали), 666 та тасмасиз медал, 655 та тақинчоқ ва «Париж 2024» эмблемали 727 та тасма топилган. Қолаверса, 1340 евро нақд пул ва 500 евро номиналли қалбаки банкнота топилган.
Қалбаки медаллар сотувчиси ҳибсга олиниб, тергов бошланган.
