Атрофга назар

ПАРИЖДА «САМАРҚАНДГА ЙЎЛ. ИПАК ВА ОЛТИН МЎЪЖИЗАЛАРИ» КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


05.12.2022   176

Париждаги Араб дунёси институтида Ўзбекистон миллий либослари ва халқ амалий санъатига бағишланган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» номли кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Бетакрор кўргазма намуналари Ўзбекистон Республикасининг 9 та давлат музейининг 300 дан ортиқ осори атиқалардан иборат бўлиб, улар илк маротаба бутун таровати билан мамлакатимиздан ташқарида намоён бўлмоқда.

Кўргазма Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Араб дунёси институти билан ҳамкорликда ташкил этилиб, у 2023 йилнинг 4 июнига қадар давом этади.