Андижонда

«Парламент ўйинлари»: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КУБОГИ УЧУН II БОСҚИЧ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ


16.07.2022   619

Бугун Андижон шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти, ЎЗбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аъзолари ва Девони ходимларидан иборат бўлган жамоалар ўртасида «Парламент ўйинлари» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кубоги II босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятлари депутатлари спортнинг волейбол, стол теннис, мини-футбол, бадминтон турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра;

Бадминтон бўйича аёллар ўртасида: I ўрин - Эркиной Абжалилова, II ўрин – Нилуфар Абдумажидова.

Эркаклар ўртасида: I ўрин – Абдусамад Хайдаров, II ўрин – Исломбек Раҳмонов.

Стол теннис бўйича аёллар ўртасида: I ўрин – Гулбаҳор Қосимова, II ўрин – Руҳшона Рустамова.

Эркаклар ўртасида :I ўрин – А Ибрагимов, II ўрин - М.Саримсоқов, III ўрин -И.Асрақулов.

Волейбол бўйича умумжамоа ҳисобида I ўрин – Фарғона вилояти,II ўрин – Андижон вилояти, III ўрин – Наманган вилояти жамоаларига насиб этди.