Андижонда

Партия дастурлари амалда: Маҳаллада ҳамма ҳунарманд


30.01.2023   175

Мамлакатимизда ҳунармандликни ривожлантириш учун кенг кўламли имкониятлар яратилган. Ўтган 2022 йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган маблағларнинг 500 миллиард сўми ҳунармандлик лойиҳаларини ривожлантириш ва молиялаштириш учун йўналтирилди.

Қўли гул усталарнинг астойдил меҳнати билан яралган бир-биридан гўзал маҳсулотлар, маиший буюмлар нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам анча харидоргир бўлиб боряпти.

Партиямиз миллий хунармандликни ривожлантириш ҳамда маҳаллий ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Яқинда Олтинкўл тумани Ижтимоият маҳалласидаги ҳунармандлар фаолияти ўрганилди. Ҳудудни азалдан ҳунармандлар маҳалласи деб бежиз аташмайди. Маҳаллада уч мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бирор бир фуқаро ишлаш мақсадида чет давлатларга кетмаган, барчаси ишбилармонлик билан оиласи бағрида меҳнат қилишяпти.

Аҳолининг қарийб 80 фоизи яшаш хонадонида ўз-ўзини банд қилган. Улар ясаган ранг-баранг маҳсулотлар сифати ва бежиримлиги билан эътиборни тортади.

Маҳалла раиси Одилжон Даминов туман Кенгаши депутати сифатида ҳудуддаги бошланғич партия ташкилотини бошқариб келяпти. Унинг саъй ҳаракатлари билан Ижтимоият чинакам уста-ҳунармандлар маҳалласига айланди, десак муболаға бўлмайди.

- 2016 йилда дастлаб 36 та хонадон ҳунармандлик билан шуғулланишни бошлаган бўлса, ҳозирги кунга келиб, бундай хонадонлар сони 505 тага етди, - дейди Одилжон Даминов. – Хорижлик буюртмачиларимиз сафи ҳам кенгайиб боряпти.

Зайниддин Ашуров ишбилармон усталардан бири. У оила аъзолари биланҳар куни ўртача бир тўплам стол-стуллар ясайди. Бу эса кунлик
300 минг сўм даромад дегани. Пешона тери билан тўйлар қилгани, фарзандларига уй-жойлар барпо этганини фахр билан сўзлайди. Ҳозирги кунда маҳсулотларига талаб кўп. Сотиш учун бозорга чиқишга ҳожат йўқ, мижозлар маҳсулотларни ўзлари келиб олиб кетишяпти.

Яна бир тадбиркор Адҳамжон Исмоилов 17 йилдан буён мазкур ҳунар билан шуғулланади. Уста-шогирд анъаналарини кенг йўлга қўйган.

Хуллас, бу манзилда каттаю кичик иш билан банд. Ўқувчилар мактабдан қайтгач катталарнинг этагидан тутиб, устачилик сир-асрорларини ўрганишиб кам бўлишмаяпти.

Oзoд ШAРOБИДДИНOВ,

ЎзМТДП вилоятКенгaши мaтбуoт кoтиби.