Етти иқлим

ПОЛША ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР УЧУН ГЕРМАНИЯДАН ТОВОН ПУЛИ УНДИРМОҚЧИ


05.07.2022   274

Полша Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун Германиядан товон пули ундириш масаласида тўхтаб қолмоқчи эмас, деди мамлакатдаги "Ҳуқуқ ва адолат" ҳукмрон партияси раҳбари Ярослав Качинский.

Бир неча йил аввал Полшада Германия Иккинчи жаҳон уруши даврида етказган зарари учун республикага товон пули тўлаши кераклиги масаласи кўтарилганди.

Германия ҳукумати Полшага ҳеч қандай пул тўланмаслигини билдирган: Берлин етарлича товон пули тўланган деб ҳисобламоқда ва Полша 1953 йилда товон пулидан воз кечганини таъкидламоқда.

Качинскийнинг сўзларига кўра, товон пули мавзусини унутиб бўлмайди.