Андижонда

«ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ» - ЯНГИ ЙИЛ ДЕБОЧАСИ


30.12.2022   67

Андижон шаҳридаги вилоят қўғирчоқ театри биносида “Президент арчаси” янги йил байрам тадбири бўлиб ўтди.

Албатта, ҳар бир байрам болалар билан тотли. Уларнинг хурсандчилиги бахтимиз, уларнинг қувончи бизнинг қувончимиздир. Янги йил байрами арафасида эса жажжи болажонлар кўнглига шодлик улашиб, давлатимиз ғамхўрлигининг ифодаси сифатида “Президент совғаси” тортиқ қилинади.

Байрам тадбирида вилоят, шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган оилавий болалар уйлари ва Мурувват уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ва Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фарзандлари иштирок этди.

Жажжи ўғил-қизларни вилоят ҳокими Шуҳратбек АБДУРАҲМОНОВ Янги йил билан табриклаб, андижонлик болажонлар чин фарзанду набиралари эканини меҳр билан таъкидлади.

Муҳташам тантаналар саройида бўлиб ўтган байрам тадбири кичкинтойлар ёдида узоқ вақт сақланиб қолса ажабмас. Бири-биридан қизиқарли дастурлар, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саргузаштларга бой саҳна кўринишлари болажонларга манзур бўлди. Безатилган арча атрофида болажонлар Қорбобо ва қорқиз билан ўйнади.

Қорқиз томонидан ўқиб эшиттирилган давлат раҳбари табригига ҳамоҳанг улашилган Президент совғалари эътибор ва ғамхўрликнинг олий кўриниши бўлди.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.