Андижонда

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИДА МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА


29.06.2023   139

Андижонда 28 июндан президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Республика бўйлаб сайлов участкалари соат 11:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш 5 июль куни якунланади.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади.

Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.

2-Андижон округ сайлов комиссияси матбуот маркази