ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР МУҲОКАМАСИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР
02.07.2022 430
Маълумки, бугунги кунда конституциявий ўзгаришлар тўғрисида аҳолини ҳар томонлама хабардор қилиш ва турли қатламларни ушбу жараёнларга жалб этиш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси ва вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳудудларда “Менинг конституциям” шиори остида жамоатчилик муҳокамалари тадбирлари ташкил қилинмоқда.
Бу борада вилоятдаги олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар конституциявий ислоҳотлар муҳокамасида фаол иштирок этмоқдалар.
Жорий йилнинг 2 июль куни Андижон Машинасозлик институтида ўзгартиришларнинг мазмун моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида вилоятдаги Олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар ва ОАВ вакиллари иштирокида “Менинг конституциям” шиори остида жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.





Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси М Ғаниева, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Тургунов ҳамда Андижон давлат университети доценти А.Эгамбердиевлар томонидан иштирокчилар таълим ва ижтимоий йўналишларда “Ўзбекситон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўрисида”гиКонституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жамоатчилик муҳокамасида Қонституциявий ислоҳотлар даврида қонунчиликда кутилаётган янгиликлар тўғрисида ҳамда ҳозиргача муҳокамаларда илгари сурилган консептуал таклифлар билан таништирилди.
Муҳокамалар якунида тадбир иштирокчилари томонидан Конституциявий қонун лойиҳасининг 13, 16, 20, 25 ва 44-моддаларига қўшимча равишда фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди. Ўтаказилаётган тадбирлардан мақсад эса ўзгаришларнинг мазмун моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишдан иборат.
Жаҳонда туб ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги шароитда, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг концептуал-ҳуқуқий асосларини янгилаш ва такомиллаштириш муҳимдир.
«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.
